Telegram Group & Telegram Channel
Студентлик ҳаётим — 6-қисм

Шундай қилиб, ўртоғимнинг чақируви билан энергияга тўлганча, Тошкентга келдим. Келишим билан дўстим мени аптека бошлиғининг олдига олиб кирди. У ерда мендан 5-6 хил дори ҳақида сўраб, улар қайси гуруҳга кириши ва нимада қўлланилиши ҳақида саволлар берди. Иккитасига жавоб топдим, қолганларига эса билмадим.

«Билмас экансан-да», деди. Мен эса:
— Мажбур бўлиб биламан, аввал кўп ишлаганман дедим. Лекин ишламай қўйганимга анча вақт бўлди, шунинг учун эсимдан чиқибди, — деб ёлғон қўшиб жавоб бердим. Шунга мажбур эдим. Чунки билмайман янгиман десам ишга олмас эди.

Шундай қилиб, бир ҳафталик синов муддати билан ишга қабул қилиндим. Ўша куннинг ўзида савдода тура бошладим. Кўпгина дорилар қаерда туради, нимага ишлатилади — билмаганим учун авваллари анча қийналдим. Бу ердаги дорилар сони олдинги иш жойимга нисбатан уч баробар кўп эди. Бу дегани аптекадаги 70% дорини қаерда туриши ва нимага ишлатилишини билмайман. Секинлик билан янги дориларни ўргана бошладим.

Шу тариқа янги ҳаёт бошланди. Дўстим аптекада Заведующий бўлгани учун ишимиз анча эркин эди. Ҳам ойлик олдик, ҳам аптекада йўқ бўлган дориларни кўчадан олиб келиб сотдик. Бу билан ойлик тушум ҳам анча яхшиланди.

Мақсад аниқ эди: кундузлари ўқиш, ўқишдан кейин икки соат ухлаб, кечаси тўлиқ ишлаш. Шундай қилиб, бир йил ичида 50 миллион сўм жамғардим. Энди машина олсам ҳам бўларди. “Матиз” учун пул йиғилган эди. Энди фақат машина олиб, миниб бориб: «Мана, уддаладим!» — дейиш қолганди.

Бу орада уйга бориб келишимга тўғри келди. Пулни қолдириб, уйга қайтдим. Кечки пайт дадам билан гаплашиб ўтирардик. Дадамлар тўйга бориб келишган экан. Тўйда яқин танишларидан бирининг ўғли пул топиб, дадасидан маслахатсиз машина олиб миниб келганини айтиб, ўғлидан бироз ранжиганини айтган экан.

«Яхши ишлабди-да, дада», дедим.
Дадам эса:
— Ҳа, ишлабди, лекин хато ҳам қилибди, — дедилар.

— Нега, нимаси хато? — деб сўрадим.
— Ҳар қандай йигит катта бўлиб, пул топганидан кейин бирор нарса олишдан олдин дадасидан рухсат олиб, маслахат қилиб, унинг розилиги билан олиши керак, — дедилар.

Шу сўзлар менга қаттиқ таъсир қилди. Ана ўша пайтда ўзим ҳам шундай қилмоқчи эдим. Эртаси куни яна ишга қайтдим. Дадамнинг ўша гапларидан сўнг машина ҳам ололмасдим. Энди пул бор, лекин уни нима қилишимни билмай қолдим.

Агар пулни олиб бориб: «Мана», деб дадамга берсам, “пулни яшириб йиғган”, деб ўйлашлари мумкин. Бу эса тўғри эмас. Чунки мен бу пулни, дадамлардан хафа бўлган пайтим, ўша хафагарчиликдан куч олиб, “ўзим ишлаб машина оламан”, деб йиғган эдим. Лекин буни дадам билмайдилар.

Агар: «Дадамларга машина совға қилай», десам, бу пулга ўзлари миниб юрган машиналаридан яхши машина бермас эди. Энди қўлимда пул бор, лекин нима қилишимни билмай қолдим. Давоми бор…

👉1-қисм 👉2-қисм 👉3-қисм

👉4-қисм 👉5-қисм

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/985
Create:
Last Update:

BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/985

View MORE
Open in Telegram

Abduvahob Abduqahhorov | Blogi Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Telegram announces Anonymous Admins

The cloud-based messaging platform is also adding Anonymous Group Admins feature. As per Telegram, this feature is being introduced for safer protests. As per the Telegram blog post, users can “Toggle Remain Anonymous in Admin rights to enable Batman mode. The anonymized admin will be hidden in the list of group members, and their messages in the chat will be signed with the group name, similar to channel posts.”

Abduvahob Abduqahhorov | Blogi from us

Telegram Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
FROM USA